SearchMarketsm.ai
Хадис ва Хаёт 25 жуз Нубувват хонадони хонимлари

Карточка товара · Wildberries

Хадис ва Хаёт 25 жуз Нубувват хонадони хонимлари

Книги

Цена
858 ₽
Рейтинг
5
Отзывы
21
Перейти на Wildberries

Описание товара

Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир. «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Нубувват хонадони хонимлари» деб номланган 25-жузи. «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг мазкур жузи «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари фазилатлари» деб номланади. Мазкур жузга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча азвожи мутоҳҳаралари – пок жуфти ҳалоллари, қизлари ҳамда аҳли байтга энг яқин бўлган икки саҳобия - Умму Айман ва Умму Сулайм розияллоҳу анҳолар ҳақидаги маълумотлар киритилди. Ушбу камтарона ҳаракат самарасини «Нубувват хонадони хонимлари» деб номладик. Мусулмонлар оммасига бу улуғ зотлар ҳақидаги батафсил маълумотлар жуда ҳам зарур. Зеро, ҳозирги ва келгуси авлод аёл-қизларимиз, хонимларимиз учун шахсий ўрнакнинг энг олий даражаси айнан ушбу пок зотлардир.

Характеристики

Что известно о товаре

sm.ai показывает только доступные факты карточки: категорию, цену, рейтинг, отзывы и дату наблюдения. Параметры, которых нет в источнике, не дополняются предположениями.

Данные наблюдались: 2026-07-13T20:54:26.485000+03:00. Перед покупкой проверьте актуальные условия на странице площадки.